Жанубий Корея BMW, Porsche ва Nissan компанияларидан жарима ундиради

Технология 02 Январь 2017 6565
Фото: AFP

Жанубий Корея икки немис ва бир япон авто ишлаб чиқарувчиси ҳужжатларининг нотўғри расмийлаштирилгани туфайли 10 хорижий авто моделининг сотилишини тақиқлайди ва уларга нисбатан жарима жорий қилади. Бу ҳақида Daily Sabah нашрида хабар берилди.  

BMW, Porsche ва Nissan автомобиль ишлаб чиқарувчиларининг Корея Республикасидаги бўлимлари Атроф-муҳит муҳофазаси вазирлиги томонидан жорий қилинган 7,2 миллиард вон (5,9 миллион доллар) миқдоридаги жарима тўловидан ажабланишди. 

Тақиқлов қўйилган моделлар орасида BMW'нинг x5m модели, Porsche'нинг Macan S Diesel ва яна икки транспорт воситаси, Nissan компаниясининг Qashqai SUV ва Infinity Q50 limousine моделлари бор. 

Транспорт воситаларининг сотувга чиқарилиши ноябрь ойидан буён чўзиб келинмоқда. Манбага кўра, фақатгина олти модель ўз вақтида сотилган. 

Nissan компаниясининг моделлари борасида текширув  ишлари давом этмоқда, BMW'га қўйилаётган айбловлар у қадар жиддий аҳамиятга эга эмас: X6M синов натижаларига доир маълумот X5M ҳужжатларига ўхшашига ишора қилинган. BMW эса, ўз ўрнида, икки транспорт воситаси ҳам бир двигателни қўллашини маълум қилган. Porsche муаммолар ҳақида ўзи маълум қилган. 


 

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53520 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69090 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36429 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20935 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79412 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61353 Жамият
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 89 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 422 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 403 Жамият
Қувасой шаҳрида “Набирамга бир китоб” хайрия акцияси бўлиб ўтди
21:58 206 Жамият
Кўпроқ янгиликлар