Фантастик жанрда бўлмиш «Дэдпул» картинаси 2016 йил бутун дунё бўйича ноқонуний равишда кўчириб олинган энг оммабоп фильм бўлди. Бу ҳақда Time хабар бермоқда.

Бу борада иккинчи ва учинчи ўринларда «Бэтмен Суперменга қарши: Адолат бўсағасида» ва «Биринчи қасоскор: Қарама-қаршилик» фильмлари бормоқда. Рўйхатда, шунингдек, жаҳон кинематографиясининг энг оммабоп бўлган бошқа фильмлари ҳам жой олган.