7,5 миллион сўмдан ошиқ нафақа пулларини ўзлаштирган маҳалла раиси фош этилди

Жамият 03 Январь 2017 6038
Фото: ZN.ua

Каримжон Бобоев (исм-фамилиялар ўзгартирилган) маҳалладошлари билдирган ишончи оқлай олмади. Негаки, унинг аввалги фаолияти ён-атрофдагилар наздида фидойиликнинг бир кўриниши бўлган экан.

“Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича, бир неча йил аввал маҳаллага раис сайланаётганда унга ишонч билдиришди, оқсоқол сифатида маҳалла аҳлининг “иссиқ-совуғи”да бирга бўлади, деб ўйлашда.

Каримжон-чи?... Бир муддат ана шу ишончни оқлаш кўйида елиб-югургандек бўлди. Кейинроқ эса қабулига нафақа пули тайинлаб беришни илтимос қилиб келувчилар кўпайди-ю, ўзгарди-қолди. Қандай бўлмасин, ана шу пулларга эга чиқиш, қўлга киритиш ҳақида бош қотира бошлади. Ишончни унутди.

Ниҳоят, йўлини топгандек бўлди. У 2014 йилнинг январь ойидан декабрь ойига қадар маҳаллага ижтимоий нафақа сўраб ариза берган фуқароларга нафақа тайинлангач, уларнинг пулларини ўзлаштириш ҳаракатига тушди. Бунга эришди ҳам. Яъни у ана шу муддат ичида етти нафар фуқарога қайдномаларни қалбакилаштирган ҳолда 7 млн. 649 минг сўмлик ижтимоий нафақа тайинлаб, ушбу пулларни қўлга киритди.

Афтидан, К.Бобоев шу қилмиши бир куни албатта фош бўлишидан бехабар эди, чоғи. Маҳаллада ўтказилган текширишда унинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ошкор бўлиб қолгач, типирчилаб қолди. Ўзини оқлаш мақсадида турли баҳоналар излашга тушди. Бироқ ҳеч бири наф бермади. У қонун доирасида жиноий жавобгарликка тортилди.

Кун янгиликлари
Рамазонга тааллуқли миш-мишлар ҳақида
19:44 / 17.01.2017 38593 Жамият
Ўзбекистон фуқароларига Ҳаж зиёратига боришда баъзи чекловлар қўллангани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди
19:32 / 17.01.2017 40490 Ўзбекистон
Тошкентда инновацион технопарклар ташкил этилади
17:32 / 17.01.2017 9899 Ўзбекистон
Митти мамлакатнинг улкан империяси
12:02 / 17.01.2017 32849 Иқтисодиёт
Премиум гиламларни 20, 30, 40 фоиз чегирма билан «Мир ковров»да харид қилинг
10:45 / 17.01.2017 6334 Жамият
Қаҳрамон Қуранбоев Президент Давлат маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди
Россия Ўзбекистонга божсиз нефть етказиб беришни рад этди
Нью-Йоркда Трампнинг болалиги ўтган уй сотувга қўйилди
10:12 872 Жаҳон
Лавров: Ўзбекистон билан муносабатлар чуқурлашишига хайрихоҳмиз
Боливияда автобус иштирокида рўй берган ЙТҲ оқибатида 13 киши ҳалок бўлди
10:06 460 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар