Acibadem клиникаларида буйракларни кўчириб ўтказиш

Lifestyle 03 Январь 2017 5239

Минтақимизда урологик касалликларнинг статистикаси ортиб бораётгани жиддий ташвишга сабаб бўлмоқда. Ўзбекистонда ҳар йили 100 минг аҳолидан 5 мингдан ортиқроғи таносил тизими органлари хасталикларидан азият чекади. Бу нафақат республиканинг баъзи шаҳалардаги экологик вазият, балки аҳоли ҳаёт тарзи, нотўғри овқатланиш ва инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи бошқа омиллар билан боғлиқ.

Энг кўп касаллик билан оғриш кўрсаткичи Навоий вилоятида кузатилади. Ундан сўнг Хоразм, Самарқанд ва Жиззах вилоятлари бормоқда. Ўзбекистон бугун – сийдик-тош касаллиги муаммоси бўйича етакчилардан бири бўлиб, мамлакатдаги уролитиаз такрорланиши 45 фоиздан ортиқни ташкил қилади.

Буйраклар инсон организмидан тошқол қотишмаларни чиқариш вазифасини бажарувчи муҳим органлар саналади. Агарда буйракнинг функцияси у ёки бу сабаб билан бузилса, организмнинг заҳарланиши рўй бериб, инсон ҳалок бўлади. Яқин вақтга қадар буйрак етишмовчилигининг сўнгги босқичига эга бўлган беморларнинг ҳаётдан умиди йўқ эди. Бироқ ривожланиш жараёни бир жойда тўхтаб тургани йўқ ҳамда эндиликда инсон умрини узайтириш ва уни тўлақонли қилишга буйраклар трансплантацияси ёрдам беради.

Буйракларни кўчириб ўтказиш бир қатор касалликларда шартдир. Улар орасида: гипертония, уролитиаз, пешоб чиқариш йўллари инфекцияси, буйраклар поликистози, шунингдек қандли диабет. Пешоб тракти инфекцияси нафақат бизнинг минтақада, балки бутун дунёда энг кенг тарқалган урологик касалликдир.

Acibadem буйраклар трасплантацияси марказлари Туркиянинг Истанбул шаҳрида олти йилдан бери омадли фаолият юритиб келмоқда ҳамда юқори технологиялар коллаборацияси, янги ускуналар ва интенсив терапия сабаб ишончлидир. Айни дамга қадар клиникада буйракларни кўчириб ўтказиш бўйича икки мингдан ошиқ ва жигарни кўчириб ўтказиш бўйича 250 дан ортиқ амалиётлар қилинди. Acibadem’да операциялар фақатгина халқаро даражадаги юқори малакали мутахассислар томонидан ўтказилади.

Фото: acibadem.com

Acibadem’да буйракларни кўчириб ўтказишнинг лапароскопик услуби донорни клиникадан амалиётдан бир кун ўтиб, беморни эса – бир ҳафтадан сўнг чиқариш имконини беради. Буйракларни олиш ва кўчириб ўтказиш операциялари бир вақтда ўтказилиб, шу билан бирга, човдаги кесилган жой 5 сантиметрдан ошмайди. Йирик жарроҳлик чандиқларининг йўқлиги нафақат беморнинг амалиётдан сўнг эстетик кўркамлигини сақлаб қолади, балки чурра тушиш, увишиб қолиш ва жарроҳлик инфекцияларидан сақлайди.

Доимий буйрак етишмовчилигида диализ фақатгина минимал таъсир кўрсатиб, бемор ҳаётини таъминлаш учун керак бўлади. Шу билан бир қаторда, бемор одатий ҳаёт тарзидан кечиши ва диализ марказларидан қарам бўлиб яшаши керак. Буйраклар кўчириб ўтказилганда эса, инсон ҳаёти узайиб, унинг сифати ҳам яхшиланади. Трансплантациядан сўнг инсонга аввалги меҳнат қилишга бўлган ғайрат қайтади, ва у соғлом ҳамда бахтли ҳаётга қайтиши мумкин.

Ўзбекистон аҳолисида Acibadem’нинг нефрология ва буйраклар трансплантацияси бўйича етакчи шифокорлари маслаҳатини чегарадан ўтмай туриб олиш каби ноёб имконият бор. Клиника мутахассислари 6 ва 7 январь кунлари Тошкентда беморлар учун консультация ўтказишади. Муҳокама қилинадиган саволлар орасида – беморларни жарроҳлик аралашувига тайёрлаш, операция жараёни, тикланиш даври. Консультация бепул бўлиб, Шаҳар нефрологиис марказида 9:00 дан 14:00 гача бўлиб ўтади.

Ёзилиш ва саволлар учун телефон: (+99895) 1445445, (+99890) 9076581
Батафсил маълумот: www.acibadem.com.ru

Реклама ҳуқуқи асосида.

Кун янгиликлари
Бир қултум сув ва уни чиқариб ташлашга арзимайдиган мол-мулк учун ўзини таҳликага отиш ақлли одамга ярашмайди
20:58 / 21.01.2017 7138 Жамият
Видео: Қорақалпоғистон аҳолиси Шавкат Мирзиёевни кутиб олди
20:28 / 21.01.2017 17559 Жамият
"Агар мамлакат нотўғри бошқарилса, барча ақлли инсонлар уни тарк этади".
17:12 / 21.01.2017 17468 Lifestyle
Денис Истомин Австралия очиқ чемпионати 1/8 финалига йўлланма олди
13:39 / 21.01.2017 22024 Спорт
Ўзбекистонда хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер) бекор қилиниши кутилмоқда
12:59 / 20.01.2017 66284 Ўзбекистон
Қорақалпоғистонда янги ишлаб чиқариш корхоналарини яратиш орқали 50 минг киши иш билан таъминланади
Франция чемпионати. Каванининг дубли «ПСЖ»га ғалаба келтирди
03:23 198 Спорт
Шавкат Мирзиёев: "Ёлғиз яшовчи фуқаролар ва имконияти чекланган кишиларга моддий кўмак беришнинг янги тури жорий этилади"
Ла-Лига. «Валенсия» «Вильярреал» уйидан ғалаба билан қайтди
03:11 233 Спорт
А серия. «Милан» ўз уйида «Наполи»га ютқазди, «Фиорентина» йирик ҳисобда ғалаба қозонди
03:07 187 Спорт
Кўпроқ янгиликлар