Африкада қулдорлик замонидан қолган байрамнинг ёрқин нишонланиши суратларда

Жамият 03 Январь 2017 5934
Фото @netwerk_24

2 январда Жанубий Африка Республикасида кўп йиллик анъанага кўра "иккинчи Янги йил" ёки Tweede Nuwe Jaar нишонланди. Байрам 19-асрдаёқ, қулдорлик даврида вужудга келган, бироқ у бекор қилинганига қарамай, мамлакат пойтахти Кейптаун шаҳрининг энг диққатга сазовор тадбирларидан бирига айланган. 

Қулдорлик гуркираган пайтда ЖАРда Ҳиндистон, Африка ва Мадагаскардан ўн минглаб қуллар бўлган. Маҳаллий қонунларга кўра, 2 январь қулларда ягона дам олиш куни бўлган ва улар бу кунда "ранглилар карнавали"ни ўтказишган.

Аввал бу байрам оқ танли артистлар томонидан масхара қилинган. Улар ёқилган пўкак  билан юзларини қора рангга бўяб, қора танлиларга пародия қилишган.  

Қулдорлик 1834 йилда бекор қилинган, байрам эса қолган. Ушбу карнавал Кейптаун кўчаларидан Kaapse Klopse – "Кейптаун машшоқлари карнавали" ўтганда ўзининг аввалги шон-шуҳратини иштирокчиларнинг ёрқин ва турфа рангдаги кийимлари билан оқлайди. 

Полициянинг баҳолашича, 2017 йилда 13 минггача артист ва мусиқачилар Кейптаун бўйлаб анъанавий йўналишда ўтиб, ўз чиқишларини "Кейптаун" стадионида ҳакамлар олдидаги финал қўшиғи билан якунлашган.

Кўпроқ янгиликлар