Академикларнинг ойлик гонорарлари оширилади

Ўзбекистон 03 Январь 2017 28031

2017 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон фанлар академияси аъзоларига 10та энг кам иш ҳақи миқдорига тенг маблағдан (1,5 миллион сўм атрофида) иборат гонорар берила бошлайди ва бу гонорардан даромад солиғи олинмайди. Бу Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 29 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиклари фаолиятини такомиллаштириш ва рағбатлантириш тўғрисидаги фармонида назарда тутилган.

Қайд этиш керакки, бунгача академикларнинг ойлик гонорарлари миқдори 4та энг кам иш ҳақи миқдорига тенг бўлган ва энди гонорарлар миқдори 2,5 баробар ошган.

Ҳужжатга кўра, бундан буён ФА ҳақиқий аъзоларини тасдиқлашни мамлакат Президенти президиум ҳамда тегишли илмий мутахассисликлар бўйича ҳақиқий аъзолар тавсиясига кўра амалга оширади.

Бундан ташқари, тегишли вазирлик ва идораларга бир ой мухлат ичида ФА ҳақиқий аъзоларини илмий-маърифий ва ишлаб чиқариш жараёнларига фаол жалб қилиш, уларнинг фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштиришдаги ролини кучайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш топширилди.

Шунингдек, ФА ҳақиқий аъзоларининг илмий-маърифий муассасаларда ҳамда саноат корхоналарида самарали меҳнат қилиши учун зарур шароитларни яратиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилиши кутилмоқда.

Шунингдек, Академия аъзолари 1 киши ҳамроҳлигида 1 йилда 1 марта Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши тасарруфидаги соғломлаштириш санаторийлари ҳамда Ялта ва Кисловодск шаҳарларидаги «Ўзбекистон» санаторийларда бепул даволаниш курсларини ўташи мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, 30 декабрь куни президент мамлакатнинг етакчи илм-фан намояндалари билан учрашганди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4782 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5654 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21123 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49948 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5799 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3693 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 6166 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3241 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 5096 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4759 Технология
Кўпроқ янгиликлар