Беларуснинг "Белоруснефть" давлат компанияси мамлакат ҳудудида 2016 йилнинг декабрида янги нефть конини аниқлади. Унинг захираси тахминан 1,69 миллион тонна атрофида деб баҳоланмоқда. Бу ҳақда компания сайтида чоп этилган хабарда айтилди.

Угольское номли кон Припят букилишининг Речиц-Вишан минтақавий ёриғи атрофида очилди. 

Бурғилаш ишлари давомида кон бир суткасига 39,5 тонна нефть бериши мумкинлиги аниқланди. Нефть кони чиқариб олиниши қийин бўлган захиралар туркумига киради.

"У катта чуқурликда жойлашган", - дея таъкидланган компания хабарида. 

Нефть захираларининг аниқ миқдори иккинчи қидирув қудуғини бурғилашдан сўнг аниқланади. 

Аввалроқ, "Белоруснефть" Россиядаги янги нефть конларини харид қилиш бўйича режалари борлиги ҳақида маълум қилганди. 

Маълумот учун, "Белоруснефть" мамлакатдаги 60 конда, шунингдек Венесуэладаги 13 ва Россиядаги 5та конда нефть қазиб олади.