Энг кўп маош олувчи муҳожирлар қаерда яшаши маълум бўлди

Иқтисодиёт 03 Январь 2017 12699

Дунёнинг юздан ортиқ мамлакатларида 26 871 нафар экспат (хорижда фаолият юритувчи ишчи) орасида сўровнома ўтказилди. HSBC шу ҳақида хабар берди. 

Швейцарияда экспат бўлиш - жуда фойдали иш. 

Швейцариядаги UBS Group банкининг ватанида Novartis AG фармацевтика компанияси ва Glencore Plc савдо компаниясининг экспатлари йилига ўртача 188 275 доллар ишлашади. HSBC Holdings Plc маълумотларига кўра, бу дунёдаги энг юқори кўрсаткич: у ўрта статистик кўрсаткичдан деярли икки баробар  ошиқ. Бундан ташқари, Швейцария мана иккинчи йилдирки, экспатлар учун банк карьерасини ривожлантириш бўйича мамлакатлар рейтингида етакчилик қилиб келмоқда. 

HSBC Expat раҳбари Дин Блэкберн шундай дейди:

"Экспатлар Швейцарияни ҳам молиявий, ҳам маиший кўрсаткичлар бўйича юқори баҳолашмоқда. Юқори маош ва ривожланган ишчи маданиятининг уйғунлашуви Швейцарияни муваффақиятли карьера учун топ мамлакатлар рейтинги чўққисига олиб чиқди".

БМТ штаб-квартираси жойлашган Швейцария - карьерада ўсиш учун энг яхши танлов. Бироқ гап фақат катта маошларда эмас. HSBC сўровномада иштирок этганларнинг 69 фоизи иш ва шахсий ҳаёт ўртасидаги мувозанат барқарорлашганини таъкидлашган, 61 фоизи эса бу ердаги иш маданияти ватанидагидан юқори эканлигини айтган. 

HSBC сўровномасига кўра, Германия ва Швеция умумий кўрсаткичлар бўйича иккинчи ҳамда учинчи ўринларни эгаллашган. Рейтингнинг 10 юқори позициясидан 6 таси Европа мамлакатлари томонидан банд этилди. 

Фото: ru.insider.pro

Бл­эк­бер­ннинг сўзларига кўра, Швееция ва Германияда экспатларни пулли мукофотлардан ташқари, яна бошқа бонуслар ҳам кутмоқда. 

"Германия ишончли бандлик кафолатини таклиф қилади. Швеция эса ажойиб меҳнат маданиятидан ташқари, экспатлар томонидан (79%) иш ва шахсий ҳаёт ўртасида мукаммал мувозанатни сақлаш мумкинлиги билан ҳам қадрланади".

HSBC маълумотларига кўра, Яқин Шарқда ҳам энг яхши меҳнат шароитлари яратилган, масалан, Бахрайн ва Бирлашган Араб Амирликларида тиббий имтиёзлар берилиб, уй-жой ва чипталар тўлови амалга оширилади. 

Фото: ru.insider.pro

Ҳонг­конг ва Син­га­пур карьера ривожи даражаси бўйича етакчилик қилмоқда - 68 ва 62 фоиз. Бироқ Осиё мамлакатларидаги ҳаёт даражаси у қадар ижобий эмас: Сингапурдаги экспатларнинг 30 фоизи ва Ҳонгконгдаги экспатларнинг 50 фоизи иш ҳамда шахсий ҳаёт ўртасидаги мувозанатнинг ёмонлашганини қайд этишган. 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31728 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69074 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9427 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131494 Жамият
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 3 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 496 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 3474 Спорт
Бундеслига. «Боруссия» ва «Ҳоффенҳайм» ғалаба билан бошлади
21:05 391 Спорт
Видео: рақс тушаётган минглаб роботлар Гиннесс рекордини ўрнатди
Кўпроқ янгиликлар