«Манчестер Сити» футбол клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛнинг 20-туридаги «Бернли» билан учрашувдан (2:1) аввал мураббийлик фаолиятини 60 ёшга қадар давом эттириш ниятида эмаслигини маълум қилди. 45 ёшли мутахассиснинг «шаҳарликлар» билан шартномаси уч йилга мўлжалланган.

«Мен Манчестерда келаётган уч мавсум давомида ишлайман. Эҳтимол шартнома чўздирилар, бироқ мен мураббийлик фаолиятим охирига қараб кетмоқдаман, менинг бунга ишончим комил. Мен 60 ёки 65 ёшгача захира ўриндиғида ўтирмайман. Ўйлашимча, мураббийлик фаолиятимни якунлаш жараёни бошланиб бўлди», - дея айтиб ўтди Гвардиола NBC Sports’га берган интервьюсида.