Инсонларни ҳаётий самарадор бўлишларига ёрдам берувчи биз билмаган одатлар

Lifestyle 03 Январь 2017 10353

Яхши қоматда бўлиш, дунёга яхши нигоҳ билан боқиш, бахтли яшаш ва тақдир ишларига тайёр туриш - албатта, ҳар ким ҳаётда қувониб яшашни истайди. Қуйидаги бир неча одатлар ҳаётда қийналмай, бахтли яшашингизга ёрдам беради. 

Келаси кунга жадвални бугундан тузинг

Кеч тушиши билан барча ишларингизни тамомлагач, эртаси куни нима билан шуғулланиш кераклиги бўйича жадвал тузиб чиқинг. Жадвалда шунчаки ишлар рўйхати эмас, келаси куннинг графигини ҳам қўшиш керак: вақтни, вазифани аниқ кўрсатган ҳолда.
  
Бундай ёндашувнинг икки афзаллиги мавжуд. Биринчидан, сиз исталган вақтда нима қилиш кераклигини биласиз ва самарадорлик ортади.  

Иккинчидан, эртанги кун режалаштирилган бўлса, тунда бемалол дам олиш мумкин. График ёзилган — демак, маза қилиб ором олиб, тонгни ҳотиржамликда қарши олса бўлади. 

Тонгни бадантарбия билан бошланг

Ҳар тонг уйқудан туришингиз билан беш дақиқали машқлар бажаринг — интернетда бу дастурга хос жуда кўп мисолларни учратиш мумкин. Бадантарбия уйғонишга ёрдам беради: бир вақтнинг ўзида бу тўшакдан туриб, асаб тизимини созлаш учун ҳам сабаб бўла олади.  

Бундан ташқари, у ритмнинг маромида кетишига ёрдам беради — 16 соатдан сўнг сиз уйқуга тайёр бўласиз. 

Албатта, машқлар сизни кучлироқ ва хушбичим қилади. Кунига беш дақиқа — бу озгина фурсат, бироқ бу ҳафтада машғулотлар учун ортиқча вақт сарфлашнинг ўрнини боса олади.

Шуниси муҳимки, кундалик бадантарбия спортга бўлган қизиқишни орттиради ва саломатлик ҳақида ўйлашга чорлайди. 

Тонгги бадантарбиядан сўнг спортзалдаги машғулотлар осон бажарилади. 

Бундан ташқари, қомат учун ҳам фойдали: агарда озиш керак бўлса, тонгги машқларнинг давомийлигини узайтириш мумкин. Бу одат бош ва танани тартибга келтиришга кўмаклашади. 

Овқатланишдан олдин ўйланг

Ниманидир ичиш ёки тановул қилишдан аввал ўйлаб кўринг. Бу фойдалими? Сиз чиндан ҳам айнан шу нарсани ейишни истайсизми? Балки бошқасини еганингиз маъқулроқдир? 

Таомга диққат билан эътибор бериш учун телефондан фойдаланинг. Тадқиқотда маълум бўлишича, таомларнинг фотокундалигини тутиш ёзма қайдномаларга нисбатан анчайин самаралироқ экан.

Бу суратларни Facebook ёки Instagram'га жойлаштириш мумкин — бу орқали сиз янда кўпроқ масъулиятни ҳис этасиз. 

Ҳар қандай ҳолатда ҳам мақсад ягона: ҳар куни биз турли қарорлар қабул қиламиз, агар бир сония бу ҳақида ўйлаб кўрсак, қарорлар сифати янада ортиши мумкин. 

Агар кимнидир ёқтирмасангиз, ўйлаб кўринг — сиз ўзингизни ундан-да ёмонроқ деб ҳисоблайсизми? Нафрат кўп ҳолларда етишмовчилик ҳиссини оширади. Айниқса, сизга ёқмайдиган инсон кўп нарсага улгурган: унинг пули, машинаси бор ёки бахтли оиласи, ишда ҳам омади чопаётган бўлса. 

Сиз кўп пул топишни истайсиз-у, бироқ бадавлат кишиларни кўра олмайсизми? Жуда ҳам чиройли ҳаётни хоҳлайсиз-у, бироқ латофатли , ошиғи кўп инсонларни ёқтирмайсизми? У ҳолда сиз ёмон кўрган инсонларингиздек бўла олмайсиз. 

Агарда "қора томон"га юраётган бўлсангиз, қандай қилиб муваффақиятга интилиш мумкин? 

Ўзингизни қўлга олиб, нафрат ва хафагарчилик сабабини изланг. Агарда топсангиз, нафратни унутиб, ўз ишингиз билан шуғулланишга ҳаракат қилинг. 

Агарда кимгадир ҳасад қилсангиз, барига ҳасад қилинг 

Бегоналарнинг муваффақиятига ҳасад қиласизми? Уларнинг бойлигигачи? У ҳолда уларнинг оғир меҳнати ва шу пулларни топиш учун сарфлаган ҳаракатига ҳам ҳасад қилишни ёддан чиқарманг. Чиройли қоматга ҳасадингиз келадими? Кунига беш соатлаб спортзалда вақт сарфлаган инсонга ҳам ҳасад қилишни унутманг. 

Бу ҳолатда эса сиз муваффақият қандай қийинчилик ва меҳнат билан эришилишини тушунган ҳолда ҳасад қилишдан тўхтайсиз. Ёки сиз ҳасад эмас, ҳавас қилиш учун намуна топганингизни тушуниб етасиз. 

Агарда дарғазаб бўлсангиз, жавоб беришдан аввал танаффус қилинг

Ҳар сафар кимдир сизни жаҳлингизни чиқарса, биринчи таъсирни ушлаб қолишга ҳаракат қилинг. Агарда бу шахсий мулоқотда кузатилса, шунчаки дарҳол жавоб қайтарманг, бир неча сония кутиб туринг.

Янада муҳими (ва энг осони) бу қоидани интернетда кузатиб боринг. Сизга тармоқда ёқимсиз хабар жўнатишдими ёки телба деб аташдими? Дарҳол жавоб қайтарманг, бир неча соат кутинг.  

Агарда сизни хафа қилиши мумкин бўлган хабар юборишган бўлса, уни тақвимингизда иш кунининг охири ёки эртанги кунга эслатма шаклида қўйиб қўйинг. 

Биринчидан, энди сиз суҳбатдошингизга вақти келганида қандай жавоб қайтаришни биласиз. У вақтгача, сизнинг аразингиз йўқолиб кетиши ҳам мумкин. 

Сиз ҳотиржам ҳолда жавоб қайтиришингиз мумкин, бироқ 90 фоиз ҳолатда сизга у хабарнинг аҳамияти қолмайди. Бу эса вақт ўтгани сайин ғазаб абадий эмаслигини тушунишингизга ёрдам беради.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27415 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14441 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55618 Жамият
Мадуро Венесуэладаги сиёсий инқирозни фақат тинч йўл билан ҳал қилиш мумкинлигини айтди
23:36 16 Жаҳон
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 810 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 665 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 537 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 1843 Lifestyle
Дайжест: Пахта мавсумидаги ўзгаришлар, Президент ижтимоий тармоқларда, АҚШда Қуёш қандай тутилди ва бошқа хабарлар
22:05 4364 Жаҳон
Xiaomi янги ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
Кўпроқ янгиликлар