АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп Мексикада автомобиллар ишлаб чиқариб, уларни  АҚШга бож тўловисиз олиб кирадиган General Motors компаниясини танқид қилди. 

Трамп компания Мексикада йиғилган автомобилларни АҚШда ҳеч қандай бож тўловисиз дилерларга топширишини айтди.

"Уларни АҚШда ясанг ёки чегара божини тўланг", деб ёзган Трамп твитерда.

АҚШда иш ўринларини сақлаб қолиш ва мамлакатдаги ишлаб чиқаришнинг арзон иш кучига эга давлатларга кўчирилиши ҳамда иммиграция Трамп кампаниясининг бош сайловолди мавзуси бўлган.  Трамп АҚШга иш ўринларини қайтариш учун Транст-Тинч океан келишувини бекор қилмоқчи. Трамп танқидчиларининг айтишича, АҚШ ривожланаётган давлатларда тўланадиган маошлар билан рақобат қила олмайди.