Украинада АҚШ милтиқлари ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда

Жаҳон 03 Январь 2017 9828
Фото: riflescopeguide.com

Украинанинг "Укроборонпром" давлат концерни АҚШнинг Aeroscraft компанияси билан биргаликда НАТО стандартлари бўйича ўқотар қурол, жумладан автоматик милтиқ М16  ишлаб чиқармоқчи.  

Автоматнинг ишлаб чиқарилиши корхонанинг пилот лойиҳаси ҳисобланади.

Ўтган йилнинг 16 декабрида Украина миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Александр Турчинов Киев нафақат НАТО стандартларига эришмоқчи эканлиги, балки рус қуролидан устунроқ қурол яратмоқчилигини маълум қилганди. Унинг айтишича, бунинг учун мудофаа мажмуасининг тизимли молиялаштирилиши зарур.

М16 милтиғи АҚШда қуролланишга 1964 йилда олинган. Унинг турли вариантлари ҳозирда ҳам АҚШ пиёда аскарларининг ўқотар қуроли бўлиб келмоқда. Ҳаммаси бўлиб бу автоматдан 8 млндан кўпроқ ишлаб чиқарилган. АҚШдан ташқари, бу милтиқ ўнлаб бошқа давлатларда қўлланади.

 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9855 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45488 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 74329 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40902 Lifestyle
Beeline Фарғона вилоятида янги таянч станцияларини ишга туширди
«Қонун ўз йўлига, туманда биз билан келишган тадбиркор ишлайди!» — МИБ фаолиятида тушунмовчиликлар
Amazon облигацияларига талаб ҳажми Беларусь ЯИМ билан тенг бўлди
Трампнинг маслаҳатчиси Шарлотсвиллдаги миллатчиларни “масхарабозлар” деб атади
16:47 106 Жаҳон
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
16:41 873 Жамият
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 5369 Жамият
Кўпроқ янгиликлар