Ўзбекистонда янги йилда бензин нархи ўзгармади

Ўзбекистон 03 Январь 2017 19980
Фото: Kun.uz

2017 йилнинг 1 январида транспорт воситалари учун бензин ва дизель ёқилғисига истеъмол солиғи 130 сўмга қимматлашди (1 литри учун 335 сўмдан 465 сўмга). Янги солиқ ставкалари (жисмоний шахслардан автомобиль ёқилғиси учун олинадиган солиқ миқдори) Ўзбекистон президентининг 2016 йил 27 декабридаги қарори асосида ўрнатилган.

Солиқ ставкалари ўзгарган бўлсада, бензиннинг чакана нархи ўзгармасдан қолди. «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси «Газета.uz» нашрига изоҳлашича, солиқ бензиннинг октябрда белгиланган ягона нархига киритилган.

Шу билан бирга, янгиланган солиқ ставкаси асосида дизель ёқилғисининг 1 литри нархи 130 сўмга ошган (2245 сўм ўрнига 2375 сўм).

Транспорт воситалари учун суюлтирилган ва сиқилган газ истеъмолига солиқ суммаси ўзгармаган.

23 октябрдан эътиборан Аи-80 русумли автобензин 1 литри 2 800 сўм (+34,9 фоиз), Аи-91, Аи-92 ва Аи-93 русумли автобензинлар 1 литри 3 000 сўм (31,6 фоиз), Аи-95 русумли автобензиннинг 1 литри эса 3 300 сўм (31,7 фоиз) этиб белгиланганди.

Ўзбекистонда бензин нархи 2014 йил январида сезиларли даражада оширилганди (20 фоизга). Шундан сўнг нархлар 2015 ва 2016 йилларда истеъмол солиғи ўзгариши сабабли бироз (тегишли равишда 25 ва 45 сўм) кўтарилди.

2016 йилнинг 23 октябрида эса Ўзбекистонда бензин нархи ўртача учдан бирига оширилганди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 36394 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 76337 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11736 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 142692 Жамият
«Уэмбли»нинг дебюти ва стартда турган кучли учлик. Ҳафтанинг ўтказиб юбориб бўлмайдиган учрашувлари ҳақида
11:08 5 Спорт
Бундестагда Берлиннинг Москвага нисбатан сиёсати хато деб аталди
11:04 44 Жаҳон
Мирзо Улуғбек туманида маъмурий назорат қоидаларини бузган шахс қўлга олинди
10:46 422 Жамият
Австралия бош вазири Барселонадаги теракт туфайли махсус стратегия ишлаб чиқилишини маълум қилди
10:40 202 Жаҳон
Бразилияда мушт қилиб турган қўл кўринишидаги булут одамларни хавотирга солди
10:36 2851 Жаҳон
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 2139 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар