Германиянинг JACDEC (Jet Airliner Crash Data Evaluation Centre) авиация хавфсизлиги маркази авиакомпанияларнинг хавфсизлик рейтингини чоп этди. Бу рейтингда 1-ўринни,  Oneworld альянси аъзоси, Гонконгнинг Cathay Pacific авиакомпанияси эгаллади. Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда

Фото: : Cathay Pacific Airways

Шунингдек, етакчи бешталикка Янги Зеландиянинг Air New Zealand, Хитойнинг Hainan Airlines, Қатарнинг Qatar Airways ва Нидерландиянинг KLM авиакомпаниялари кирди. 

Энг яхши 10 та авиакомпаниянинг охирги поғонасини Япониянинг Japan Airlines авиакомпанияси эгаллади. 

Айни вақтда 60 та ўриндан иборат бўлиши керак бўлган рўйхатнинг бир қисми: 12 та илк ўрин (12-ўринда Германиянинг Lufthansa’си) ва учта охирги ўрин (60-ўринда China Airlines) чоп этилди. Тўлиқ рўйхат 18 январда пайдо бўлади. 

Рейтинг 2016 йилдаги авиация воқеаларига асосланган.

Cathay Pacific Гонконг халқаро аэропортида жойлашган авиакомпания бўлиб, Skytrax беш юлдузли рейтингига эга 6 та авиакомпаниядан бири ҳисобланади.