Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 5 январь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир, қор ёғиб, туман тушиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 5-7 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти.

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилояти.

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Тошкент вилояти.

Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир, қор ёғиб, туман тушиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилояти.

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти.

Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилояти.

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Кечаси 1 даража совуқ, 4 даража илиқ, кундузи 1-6 даража илиқ бўлади.