Халқаро нефть сервис компаниялари гуруҳи Eriell GmbH (Австрия) "Сарбон нефтегаз" акциядорлик жамияти акцияларини сотиб олди.

Тошкент биржаси маълумотларига кўра, Австрия компанияси 6,04 доллардан 561,93 мингта акция сотиб олган. Натижада Eriell GmbH компанияси ўзбек компаниясининг 51 фоиз акциясини 3,394 млн долларга сотиб олган.

"Сарбон нефтегаз" Ўзбекистон ҳудудидаги нефть-газ тармоғи корхоналари ва ташкилотларига юк ва йўловчи ташиш бўйича транспорт хизматлари кўрсатади.

ERIELL компанияси Россия, Марказий ва Жанубий Осиё ҳамда Яқин Шарқдаги етакчи нефть-газ компанияларига қудуқларни қуриш ва капитал таъмирлаш бўйича хизматларни тақдим қилади.