Божхона декларациясини Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тўлдириш хизмати жорий қилинди

Ўзбекистон 04 Январь 2017 4901
Фото: 1zoom.me

Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона чегаралари орқали ҳаракатланадиган жисмоний шахслар учун 2013 йилда қўмита веб-сайти орқали йўловчи божхона декларацияларини тўлдириш ва чоп этиш хизмати жорий қилинган эди.

Яъни жисмоний шахслар декларацияни ПДФ форматида сайтдан кўчириб олишлари, унга тегишли маълумотларни электрон тарзда киритишлари мумкин. Маълумотларни киритиб бўлгач, декларациянинг тўғри тўлдирилганлигини унинг қуйи қисмида жойлашган “текшириш” тугмаси орқали текшириб кўриш имкони мавжуд. Агар хатолар аниқланса, уларни тузатгач, декларацияни А-5 форматдаги оддий қоғознинг мос равишда олд ва орқа томонига 2 нусхада чоп этиб, божхона постида тақдим этиш йўлга қўйилган. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Эндиликда жисмоний шахслар ушбу хизматнинг янада такомиллашган шаклидан Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам фойдаланишлари мумкин:

ДБҚ веб-сайтидан фарқли ўлароқ, порталда тўлдирилган йўловчи божхона декларациясини идентификацион код билан биргаликда онлайн режимда олишлари ва А5 форматида қоғозга чоп этиб, божхона постида тақдим этишлари мумкин.  

Шуни ёдда тутиш керакки, “Йўловчи божхона декларацияси”ни электрон тақдим этиш давлат интерактив хизматидан фойдаланиб онлайн тарзда тўлдириш учун “Internet Explorer” браузеридан фойдаланишлари ёки бошқа браузерлардан фойдаланган ҳолларда декларацияни компьютерга юклаб олиб тўлдириш учун “.pdf” форматини ўқий оладиган дастурлар (масалан, Adobe Acrobat Reader DC, Adobe Acrobat Pro, Foxit Reader ва бошқалар) ўрнатилган бўлиши лозим.

Натижада жисмоний шахслар божхона постларидаги баённомаларни тўлдириш устунларида навбат кутиш, ўзлари танлаган тилдаги бланкаларни излаш каби жузъий муаммоларга дуч келишмайди ҳамда уларнинг вақти тежалади.

Йўловчи божхона декларациясини электрон шаклда тўлдириш вақтида йўл қўйилган хато ва камчиликларни ўша вақтнинг ўзида тузатиш имконияти мавжуд. Божхона постларида қоғоз шаклида тўлдириш жараёнида эса хатоликка йўл қўйилса, яна янгидан тўлдиришга тўғри келиши мумкин.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 22609 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 40441 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 153836 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43889 Lifestyle
Тадбиркорлар Ҳикмат Абдураҳманов ва Азиза Умарова билан суҳбат: Хитой, омадсиз авиакасса ва вазирликдаги ишдан кетиш
20:24 798 Lifestyle
Интернетда хитойлик ва ҳиндистонлик аскарлар ўртасидаги оммавий муштлашув видеоси пайдо бўлди
20:15 2242 Жаҳон
Каталония ҳукумати мусулмонларни ҳақорат қилмасликка чақирди
19:52 1197 Жаҳон
Сурхондарё ҳокими: Одамларни мажбурлаб пахтага олиб чиқиш — ноинсофлик!
Жанубий Кореяга АҚШ армияси бош қўмондони келди
19:43 973 Жаҳон
Эркинжон Турдимов: “Сурхондарёда етиштирилаётган пахта 100 фоиз шу ерда қайта ишланади”
Кўпроқ янгиликлар