Доллар 14 йиллик қадрини тиклади

Иқтисодиёт 04 Январь 2017 30329

АҚШ миллий валютаси – доллар курси 14 йиллик энг юқори натижани қайд этди. Мамлакат саноат секторининг ноябрь ойидаги фаоллигига доир маълумотлар кутилганидан ҳам яхшироқ экани маълум бўлгач, 3 январдаги савдоларда шундай кўрсаткич қайд этилди. Жаҳоннинг асосий олти валюталари (евро, иена, фунт стерлинг, Канада доллари, Швейцария франки, швед кронаси)га нисбатан нисбатини кўрсатувчи индекс 103,82 пунктга кўтарилган. Бундан аввал, 2002 йил декабрида шундай натижа қайд этилган эди. Бунга, шунингдек, АҚШдаги қурилиш соҳасидаги харажатлар сўнгги 10,5 йилдаги энг юқори кўрсаткичга етгани ҳақидаги хабарлар ҳам туртки бўлган. 

Шу билан бирга, Етказишларни бошқариш институтининг хабар қилишича, саноат маҳсулотлари нархлари ҳам кутилганидан зиёда бўлган. Маълумотлар эълон қилингач, евро курси 1,0342 долларгача пасайган. Бу 2003 йил январидан бери илк марта кузатилаяпти. Британия фунтининг долларга нисбатан курси 1,22 долларни ташкил этган. Таъкидлаш жоизки, доллар пойгаси АҚШ президентлик сайловидан буён давом этмоқда. 

ФЗТ – Федерал захира тизимининг қайта молиялаш ставкасини кўтариши доллар ўрнини мустаҳкамлади, холос. Шу билан бир вақтда, нефть котировкалари қулаши қайд этилди. Brent навли нефтнинг бир баррели 2,99 долларга арзонлашиб, 55,39 долларни ташкил этган. 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8987 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 9203 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9952 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 35407 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51704 Жамият
Пентагон раҳбари Ироққа эълон қилинмаган ташриф билан келди
12:26 189 Жаҳон
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 515 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 528 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 405 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Кўпроқ янгиликлар