Ford компанияси раҳбарияти Мексикада янги корхона қуришга 1,6 млрд доллар киритишдан воз кечди, деб хабар бермоқда CNBC.

Компания вакилларининг айтишича, компания Мичиган штатидаги ишлаб чиқаришни ривожлантиришга 700 млн доллар киритмоқчи, бу эса 700 га яқин янги иш ўрни яратишга имкон беради.

Аввалроқ АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп General Motors компаниясини Мексикадан АҚШга бож тўловисиз машиналар олиб кириши учун танқид қилганди. Кейинроқ компания ўз номига билдирилган бу айбни рад этганди.