Гвардиола «Манчестер Сити» «МЮ»дан 10 йил орқада экани ҳақида айтди

Спорт 04 Январь 2017 5406

«Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Хосеп Гвардиола «шаҳарликлар» жамоаси Европанинг топ-клублари қаторига қўшилиш учун яна 10 йил давомида Чемпионлар лигасида мунтазам иштирок этиши кераклиги ҳақида гапириб ўтди.

«Бизда «Барселона», «Ювентус», «Бавария» ёки «Манчестер Юнайтед»даги каби шонли тарих ва совринлар йўқ. Биз бу жамоаларга тенглашиш учун яна 10 йил давомида ҳар йили Чемпионлар лигасида иштирок этишимиз керак. Бундай тажриба клуб учун битта соврин ютишдан кўра муҳимроқ, менга ишонинг.

Биз клубдаги одамларни уларнинг яхши эканликларига ишонтиришимиз керак. Улар эса чиндан ҳам яхши. Худди мухлисларимиз каби», — дея Гвардиоланинг сўзларини келтирган The Mirror.

Кўпроқ янгиликлар