Истанбул теракти ижрочиси Болгария билан чегарадош ҳудуддан қидирилмоқда

Жаҳон 04 Январь 2017 6481

Туркиянинг Болгария билан чегарадаги Киркларели шаҳрида хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Махсус хизматлар Истанбул теракти ижрочисини шу шаҳардан қидиришмоқда. Бу ҳақда Hurriyet хабар тарқатди.

Нашр маълумотига кўра, шаҳарда террористик тревога эълон қилинган. Киркларели шаҳрига киришда полиция бўлинмалари жойлаштирилган, улар автоматлар билан қуролланган.

Шунингдек, Болгария билан чегарада хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Бундан олдинроқ, Туркия ТИВ Истанбулдаги теракт ижрочисининг шахси аниқлангани ҳақида маълум қилганди.

Кўпроқ янгиликлар