Оптик дискларнинг хотирасини миллион марта кенгайтириш усули ишлаб чиқилди

Технология 04 Январь 2017 5961

Дунёнинг турли бурчагида бир вазифа устида ҳамкорлик қилаётган олимлар гуруҳи ахборотни ёзиш ва сақлашнинг янги технологиясини ишлаб чиқишди. У оптик дисклардаги ахборотни сақлаш зичлигини миллион марта орттириш имконини беради. Ушбу ишланмани Қозон федерал университети, Лондон империя коллежи ва Ҳарвард университети мутахассислари ихтиро қилишди. 

Уларнинг сўзларига кўра, ҳозирда, ахборотни ёзишдаги энг юқори ҳажм кўрсаткичи чекланганига физика қонунлари сабабдир. Унга биноан, ёруғликни, айни қўлланилаётган ёруғлик тўлқини узунлигининг ярмидан кам бўлган ҳудудда жамлаш мумкин эмас. Олимлар эса айнан ушбу чекловни қайтарзда айланиб ўтиш масаласини ҳал этишлари лозим эди. Қозон федерал университети вакили Сергей Харинцевнинг айтишича, ушбу муаммога ечим топилган. 

«Ёзишнинг янги технологиясида ёруғликни бир нуқтага жамлаш маълум бир радиал ва азимутли қутблашга эга бўлган лазерли ёруғликли оптик наноантенналар ёрдамида амалга оширилади. Ахборот ташувчи ҳисобланадиган диск қатлами эса, azo-бўёвчи деб аталувчи оптик анизотропли полимер тасмадан ясалади», - деган Харинцев.

Ҳозирда, олимлар ахборот ташувчининг тажриба намунаси устидаа иш олиб боришмоқда. У ахборотни сақлаш зичлигини таъминлай олиши керак. Ахборотни ёзиш технологияси бир квадрат дециметр майдонга 100 терабайт ахборотни ёзиш имконини беради ҳамда мавжуд энг кенг сиғимли қаттиқ дисклар кўрсаткичидан 38 маротаба ортиқ маълумотни сақлашни таъминлайди. Келгусида бу зичлик бир квадрат дециметрга 1 петабайт миқдорига етказилиши айтилмоқда. Бу ҳолда, оддий DVD-дискка ёзиладиган ахборот ҳажми ҳозиргидан бир миллион мартага ортади. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5976 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6910 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21876 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50430 Жамият
Ироқ Курдистондаги референдумни тан олмайди 
08:37 27 Жаҳон
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 339 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 621 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 373 Жаҳон
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 518 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 392 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар