Туркия ташқи ишлар вазирлиги раҳбар Мевлуд Чавушўғли Остонадаги Сурия можаросини ҳал қилиш бўйича музокаралар 23 январь куни ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда “Блумберг” агентлиги хабар бермоқда.

Туркия ТИВ раҳбари бунга қадар Россиядан бўлган мутахассислар Туркияга 9-10 январь кунлари Сурия бўйича музокараларга тайёргарлик кўриш учун етиб боришлари ҳақида хабар берди.

Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Туркия раҳбари Ражаб Эрдўған билан Суриядаги можарода иштирок этаётган томонларга Остонада музокараларни ўтказиш жараёнини давом эттириш таклифини билдириш юзасидан бир қарорга келгани ҳақида маълум қилганди. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев эса Путин ва Эрдўған билан телефон орқали мулоқотда ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлади ва Остонада бундай музокаралар ўтказишга барча шароитларни яратиб беришини маълум қилди.