Пластик картадаги пулни нақдлаштиришда фоиз олиниши судхўрликнинг бир тури эканлиги айтилди

Жамият 04 Январь 2017 95896
Фото: Kun.uz

Muxlis.uz сайтига йўлланган саволлардан бирида пластик картадан пулни нақдлаштиришда фоиз олиниши ҳақида савол берилди: “Пластик картага савдо қилаётиб ёхуд пластик картадаги маблағни нақдлаштиришда маълум миқдорда фоиз олиб қолса бўладими. Бунинг ҳукми қандай?”.

Бу саволга қуйидаги тартибда жавоб берилди.

“Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бу саволга жавоб беришдан олдин муҳим бир нарса ҳақида қисқача тўхталиб ўтсак. У ҳам бўлса рибо масаласидир. Рибо бу судхўрлик дегани. Маълумки, инсонларда иккита заиф ва нозик нуқта бор. Бири молиявий муносабатлар бўлса, иккинчиси аёллар билан бўлган муносабатлар. Шу боис ҳам мазкур икки нарса хусусида Китобу Суннатда кўп ва хўп ўгит ва огоҳлантиришлар келган. Шариат илмига оид китобларимизга назар солсак, касбу кор ва пул топишга оид кўплаб ҳукмлар баён қилинганлигининг гувоҳи бўламиз. Бу ҳам бўлса пул топиш, мол дунё орттириш каби ризққа оид масалаларнинг динимизда нечоғли муҳим ўрин тутганлигидан дарак беради. Инсон топаётган пулини қаердан келиб, қаерга сарфлаётганига жиддий аҳамият бермоғи лозим.

Зеро, инсоннинг ризқи ҳалолдан бўлса, кўнгли хотиржам, дуоси тез ижобат қилинадиган бўлади. Кимнинг дуоси мустажоб экан, дунёда ундан кучли инсон бўлмайди. Набий алайҳиссалом Саъд ибн Абу Ваққос разияллоҳу анҳуга ”Эй Саъд, ҳалқумингни покла, дуоси ижобат қилинадиганлардан бўласан!”, деган эканлар (Имом Табароний ривояти). Боз устига топаётган ризқининг ҳалолдан бўлишига эътибор бермасдан аралаш - қуралаш, ҳаром - ҳариш еб - ичиш, одамларни алдаб ёки зулм қилиб пул топиш дунёю охиратда ёмон оқибатларга сабаб бўлади. Болалар тарбияси бузилади. Уларнинг яхшиликка бўйин эгиши, мўмин-қобил бўлиб вояга етиши қийинлашиб қолади. Чунки ҳаром луқма кишининг табиати ва руҳиятига салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Охиратда ҳисоб-китоби эса ҳаммасидан оғир бўлади. Шу боис Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда ҳалол-покиза нарсалардан ризқланишга тарғиб этилар экан, айни чоғда ҳаром йўллар билан касб қилишдан қаттиқ қайтарилади. Рибо - судхўрлик эса ҳаром қилинган касбларнинг энг аввалида туради.

Шариатимизда умумий маънода рибонинг икки хил тури ҳақида сўз боради. Бири насия рибоси, иккинчиси фазл (ортиқлик) рибоси деб аталади. Насия рибоси маълум муддатга қарз бериб, уни қайтариб олаётганда берилган қарздан ортиқроқ миқдорда пул олишда намоён бўлади. Замонавий ва халқона ибора билан айтганда бу процентга пул бериш деб аталади. Фазл (ортиқлик) рибоси эса иккита бир жинсдаги нарса айирбошланаётганда тенг равишда айирбош қилинмаслигида кузатилади. Бунга мисол тариқасида иккита тилло ёки иккита кумуш ёхуд бирор валюта бир-бири билан айирбошланаётганда 100 грамм тиллани 110 грамм тиллага алмаштириш ёки 100 000 сўмни 90 000 сўмга алмаштириш каби ҳолатларни олиш мумкин. Агар шундай қилинса, бу шубҳасиз рибо бўлади ва уни қилганлар қаттиқ гуноҳкор бўладилар.

Абу Саъид Ал Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: “Олтинни - олтинга, кумушни - кумушга, буғдойни - буғдойга, арпани - арпага, хурмони - хурмога ва тузни - тузга алмашганингизда тенгма - тенг ва қўлма - қўл алмашингиз. Энди ким зиёда қилса ёки зиёда қилишни сўраса, бас у рибо қилибди. Олувчи ҳам, берувчи ҳам тенгдир.” – дедилар.

Фазл рибоси шу олти нарсанинг ўзида бўладими ёки шуларнинг иллатларига (яъни сифатларига) эга бўлган, шуларга ўхшаган, бошқа нарсаларга ҳам қиёс қилинадими?  Бу масалада жумҳур уламолар мазкур нарсаларнинг вазифасини бажарадиган ва уларнинг хусусиятларига эга бўлган бошқа нарсалар ҳам шулар ҳукмига киради, дейдилар.

Ҳозирги замонда тилло ёки кумушнинг ўрнига қоғоз пуллар муомалага кириб кетган. Тилло ва кумуш эса айирбошлаш воситаси эмас, балки тақинчоқ, мулк ва ҳоказо сифатида ишлатиладиган нарсаларга айланиб қолган. Бугунги кунимизда қоғоз пуллар қадимда тиллою кумуш бажарадиган вазифани ўтайди. Демак мазкур нарсаларда ҳам рибо ҳосил бўлиши мумкин.

Шунга кўра пластик картадаги пулни нақд қилиб бераётганда мисол учун 100 000 сўмга 90 000 сўм бериш шаръан рибо ҳисобланади ва бу иш ҳаром бўлади.

Негаки, пластикдаги пул билан қўлингиздаги нақд пул бир жинсли нарса. Юқоридаги ҳадиси шарифда эса бир жинсли нарсалар айирбошланганда тенгма - тенг ва қўлма - қўл бўлиши лозимлиги айтилган эди. Демак бировнинг пластик картасидаги пулни нақдлаб бермоқчи бўлган одам ҳеч қандай ортиқча пул олмаслиги керак. Акс ҳолда рибо содир қилинган бўлади. Валлоҳу аълам”.

Кун янгиликлари
China shashlik - тансиқ, бетакрор ва асосийси, ҳамёнбоп таомлар энди Чилонзорда!
21:29 / 26.07.2017 16031 Жамият
Ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилиши факт. Барча сукут сақламоқда
21:00 / 26.07.2017 86578 Ўзбекистон
Оққон билан оғриган 5 ёшли бола тезкор ёрдамга муҳтож
17:52 / 24.07.2017 39612 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 107521 Жамият
Европа Лигаси, 3-саралаш босқичи. "Милан", "Зенит" ва "Краснодар" ғалаба қозонди
02:19 242 Спорт
Хосеп Бартомеу: «Барселона» академиясидан «янги месси ва хавилар» чиқмаётганига уларнинг ўзлари айбдор»
00:49 727 Спорт
Ўзбекистоннинг Doing business рейтингидаги ўрнини яхшилаш учун комиссия тузилади
58 мисрлик полицияга ҳужум қилганлик учун умрбод қамоқ жазосига тортилди
23:25 / 27.07.2017 688 Жаҳон
Ўзбекистон халқ артисти Ҳусан Шарипов 80 ёшда!
23:24 / 27.07.2017 392 Маданият
Wikileaks МРБнинг кибержосуслик воситалари ҳақидаги махфий ҳужжатларни чоп этди
23:21 / 27.07.2017 1594 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар