Реставрация қилинган Lamborghini пойга йўлагига чиқарилди

Технология 04 Январь 2017 3218
Фото: motor.ru

Lamborghini компанияси 1971 йилда ишлаб чиқилган ва реставрация қилинган Miura SV купесининг пойга трассасида ҳаракатлангани акс этган видеолавҳани намойиш этди. Ролик ишлаб чиқарувчининг YouTube саҳифасига жойлаштирилган.

Miura SV купесини қайта тиклаш ишлари билан компаниянинг Lamborghini Polo Storico бўлими шуғулланган. Бу бўлинма Италия компаниясининг эски моделларини реставрация қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланади. Мутахассислар автомобилни тиклаш жараёнида унинг моторини тўлиқ қайта тиклашди. Бунда айрим деталларни қўлда тайёрлашга тўғри келган. 

Ушбу икки эшикли автомобиль 1971 йилда Женева автосалонида намойиш этилган бўлиб, 3,9 литрли бензинда ишлайдиган V12 двигатель қуввати 385 от кучига эга. Машина беш босқичли механик узатмалар қутиси кўмагида ҳаракатланади. 

Кўпроқ янгиликлар