Россия ҳарбий-денгиз флоти муқобил вертолётларга эга бўлади

Жаҳон 04 Январь 2017 7136

Тез орада Россия ҳарбий-денгиз флотида кемалардаги учувчисиз парвоз қила оладиган қурилмаларнинг янги авлоди пайдо бўлади. Бу ҳақда, денгиз авиацияси қўмондони  генерал-майор Игорь Кожин маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, яқин вақтлар ичида денгиз авиацияси модернизация қилинади, бир-икки йилдан сўнг, барча учувчи қурилмалар паркини янгилаш режалаштирилган. Энг эскилари сафдан чиқарилади, уларнинг ўрнини замонавий авиация мажмуалари эгаллайди. 

«Етакчи конструкторлик бюролари мутахассислари учун истиқболли йўналишлардан бири кемаларда жойлашувчи муқобил учиш қурилмаларини тадқиқ қилиш ва ишлаб чиқишдир», — деган Игорь Кожин.

Ҳозирда мавжуд ҲДФ денгиз авиацияси паркини модернизация қилиш дастурига кўра, 2020 йилгача денгиз авиацияси ҳарбий қисмларига 100 га яқин янги учиш қурилмалари етказиб берилади. 

Бундан ташқари, Россия ҲДФ эҳтиёжлари учун янги муқобил айғоқчи-вертолёт ишлаб чиқилади. У ўт очишни тўғрилаш, нишон координаталарини маълум қилиш ва 50 кггача фойдали юкни таший олади. Вертолёт дрон вазни — 300 кгни ташкил этади, 100 км радиусда ҳаракатлана олади. Ка-135 муқобил вертолёт унинг бортига ўрнатилган оптик-электрон кузатиш тизими билан бирга етказиб берилади. 

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 64429 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36452 Lifestyle
Ҳоуп Ҳикс Оқ уйнинг коммуникациялар бўйича вақтинчалик директори этиб тайинланди
22:42 116 Жаҳон
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 1059 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
22:28 420 Жамият
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 758 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 3427 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Кўпроқ янгиликлар