Руминия Социал-демократик партия раиси Ливиу Драгнеа янги ҳукуматнинг таркиби ва структурасини эълон қилди. Янги ҳукуматни Сорин Гриндеану бошқаради, деб маълум қилди Cotidianul нашри.

Шунингдек, мамлакат иқтисодиёт вазирлигини Александр Петреску, ташқи ишлар вазирлигини Теодор Мелескану, Европа ишлари бўйича вазирлигини Ана Бирчелл, мудофаа вазирлигини Габриэль Лес, энергетика вазирлигини Томас Петку бошқаради.