"Тўқликка-шўхлик" ёхуд қоида бузиш "крутойлик" белгисими?

Жамият 04 Январь 2017 77360

Facebook'даги "Водители Ташкента" гуруҳида ҳайдовчининг қарама-қарши йўл бўйлаб ҳаракат қилгани акс этган видео тақдим этилди.

Ҳайдовчининг бу ҳаракати гуруҳ аъзоларининг кескин танқидига сабаб бўлди. Баъзилар ёшларнинг "тўқликка-шўхлик" қилганини айтишса, яна кимдир қилган ишидан мароқ олиб, кулаётган ҳайдовчидан жаҳли чиққан.

Шунингдек, яна бир гуруҳ ўқувчилар қарама-қарши йўлдан ҳайдаб, ўзини кўрсатишга уриниб, автомобиль рақамини кўрсатмабди, дея киноя қилишган. 

Кўпроқ янгиликлар