Туркияда фавқулодда вазият тартиби узайтирилди

Жаҳон 04 Январь 2017 3641

Туркия ҳукумати мамлакатда ўрнатилган фавқулодда вазият тартибини 3 ойга узайтирди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Туркия парламенти шундай қарорга келди. Бу қарор 19 январда кучга киради. 

Туркияда фавқулодда вазият тартиби мамлакатда 16 июлга ўтар кечаси юз берган давлат тўнтарувига уринишдан кейин 3 ойга киритилганди.

 

Кўпроқ янгиликлар