Москва — Калининград йўналишида учган йўловчи самолёти "Храброво" аэропортига қўниш чоғида муваффақиятсизликка учради. Гувоҳлар ушбу ҳолатни видеога олишган ва YouTube порталига жойлаштиришган.

«Аэрофлот» авиакомпаниясига тегишли самолёт бортида 167 йўловчи ва экипажнинг 7 нафар аъзоси бўлган. Жабрланувчилар йўқлиги айтилган.