2016 йилда 126 минг фирма номлари захирага олинган

Ўзбекистон 05 Январь 2017 7533

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича,  “Фирма номларини захирага қўйишнинг электрон тизими” жорий этилган даврдан бошлаб 406 мингдан ортиқ фирма номи захирага олинган. Улар “Фирма номи тўғрисида”ги қонун талабларига мос келиши, маълумотлар базасида мавжуд номларга ўхшаш ёки адаштириш даражасида ўхшаш эмаслиги сабабли захира рўйхатига киритилган. 

2016 йилда эса захирага олинган фирма номлари 127 мингдан ортиқни ташкил этган. 

Интернет тармоғи орқали фирма номларини захиралаш тизими 2011 йил 1 февралидан жорий қилинган. Юридик ёки жисмоний шахслар Давлат статистика қўмитасининг www.stat.uz сайтига кириб, фирма номини кўриб чиқиш учун электрон кўринишда ариза қолдиришлари мумкин. 

Электрон аризалар асосида тақдим этилган фирма номлари хусусидаги маълумотлар Давлат статистика қўмитаси базасидан бевосита давлатнинг бошқа рўйхатга олувчи органларига интернет орқали узатилади. 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33889 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13282 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88155 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 105 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 207 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 511 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 512 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1742 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар