Ўтган йили 1,4 мингдан ортиқ шимолий кореялик қочқинлар Корея республикасига ўтиб олган. Кореянинг KBS телеканали Бирлашиш вазирлигига асосланган ҳолда шундай маълумотларни тарқатган. 

"Вазирлик ахборотига кўра, 2016 йили Жанубий Кореяга Шимолдан 1414 киши қочиб ўтган. Бу 2015 йилга нисбатан 11 фоизга кўп демакдир. Ўтган йил охиридаги ҳолатга биноан, Корея республикасида истиқомат қилаётган шимолий кореяликлар сони 30,2 минг кишини ташкил этмоқда", - деб таъкидлаган телеканал.

Хабарларга кўра, Ким Чен Ин ҳокимият тепасига келганидан сўнг, 2016 йил шимолий кореялик қочқинлар сони кўпайган биринчи йил бўлган.