2017 йилда европаликларнинг "тинчини бузувчи" кишилар рўйхати тақдим этилди

Жаҳон 05 Январь 2017 19384
Фото: POLITICO

2017 йилда Европа аҳолисининг тинчини "бузиши" мумкин бўлган шахслар рўйхати тақдим этилди. Бу ҳақида Politico нашри маълум қилди

Мақола муаллифи Тунку Варадараяннинг сўзларига кўра, ушбу рўйхат туфайли европаликлар "ўз ўрнидан қўзғалгилари келмай қолади". Рўйхат асосан сиёсатчилар, британиялик ноширлар, хитойлик футбол босслари ва рус хакерларидан иборат. 

Муаллиф Британиянинг The Sun, Daily Mail, Daily Express каби нашрларини жамоатчилик фикрига кўрсатган салбий таъсирида айблади. Варадараяннинг фикрича, улар туфайли Brexit ҳеч бир томонга фойда келтирмай, анча оғир кечиши мумкин. 

Хитой футболи босслари "маънавиятсиз Европа"да ташвиш уйғотиши керак. Гап шундаки, ХХР етакчи Европа клублари ўйинчиларини ўз лигасига жалб қилишга "мисли кўрилмаган пуллар"ни сарфлай бошлашди. 

Муаллиф рус хакерларини халқаро муносабатларни "бузувчи куч", деб атади. Унинг сўзларига кўра, рус хакерлари гўёки Америкадаги сайловлар натижасига таъсир ўтказишга уринишган. Энди эса европаликлар рус киберҳужумчилари ўз диққатини Европага қаратишидан қўрқишмоқда. 

Шунингдек рўйхатда АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп маъмурияти вакили, Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчи Майкл Флинн ва яна бир савдо вазирлигига номзод -  ишбилармон Уилбур Росс ҳам бор.

Муаллиф Филнни "шу қадар сиёсий қарашлари нотўғри инсонки, у билан қиёслаганда ҳатто Трамп ҳам бойскаутдир", деди. Савдо вазири лавозимини эгаллаши мумкин бўлган Росс эса, Варадараяннинг фикрича, Трансатлантик савдо келишувини (TTIP) "буткул йўққа чиқариши" мумкин. Бу Brexit'га доир музокараларда Европа фойдасига бўлмаслиги аниқ. 

Рўйхатдан шунингдек Европанинг баъзи партиялари етакчилари ҳам ўрин олган. "Беш юлдуз ҳаракати" етакчиси, итальян ҳажвчиси Беппе Гриллони муаллиф ҳукуматга мутлақ қарши позицияни эгаллаган ва жуда кўплаб тарафдорларга эга бўлган "сиёсий новатор", деб ҳисоблайди. 

Польшанинг "Ҳуқуқ ва адолат" партияси етакчиси Ярослав Качиньскийни муаллиф "хавфли ва масъулиятсиз", деб атади. Унинг фикрича, айнан Качиньский туфайли Польша яна аянчли аҳволга тушган. 

Булардан ташқари, Европага хавф солувчи шахслар рўйхатида Каталония маъмурияти етакчиси Карлос Пучдемонт, сиёсий мавқеини қайта тиклаш эҳтимоли бўлган Николя Саркози, Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкернинг "ўнг қўли" Мартин Селмайр, шунингдек исломга қарши чиқувчи "Озодлик партияси" (Ҳолландия) етакчиси Герт Вилдерс ҳамда йирик компанияларга қатъий қарши чиқувчи рақобат масалалари бўйича еврокомиссар Маргарет Вестагерлар номи  қайд этилди. 

 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 20697 Жаҳон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38036 Lifestyle
Зидан: Бизни оғир мавсум кутиб турибди, яна «Барса» билан рақобат
09:00 2 Спорт
НАТО шаҳарларда ҳарбий амалиётларни ўтказиш концепциясини ишлаб чиқмоқчи
08:59 18 Жаҳон
Гватемалада жиноятчиларнинг шифохонага ҳужум қилиши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди
08:51 77 Жаҳон
Саудия Арабистонида ҳукмрон оиладан бўлган яна бир шаҳзода вафот этди
08:46 892 Жаҳон
Германияда уруш давридаги бомба туфайли 10 мингдан ортиқ киши эвакуация қилинди
08:32 641 Жаҳон
Вальверде: «Реал» ҳам барибир мағлуб бўлади
08:31 1 Спорт
Венесуэладаги турмада юз берган тўқнашувлар оқибатида кўплаб маҳбуслар ҳалок бўлди
08:25 755 Жаҳон
Саудия Арабистони ҳаж вақтига зиёратчилар учун Қатар билан чегарасини очади 
08:16 990 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар