АҚШ ҳукумати Google’га ҳамкорликни тўхтатиш билан таҳдид қилмоқда

Жаҳон 05 Январь 2017 4316

АҚШ меҳнат вазирлиги Google’га федерал ҳукумат билан бизнес юритишни тақиқлаб қўйиш билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳолат интернет-компания ўзининг минглаб ходимлари шахсий маълумотларини тақдим этмаса юз беради, деб хабар беради Ассошиэйтед Пресс агентлиги.

Агентлик маълумотларига кўра, вазирлик юристлари тегишли ариза билан маъмурий ишлар бўйича судга мурожаат қилган. Унда Google бир неча бор вазирликка ишчиларга компенсация тўловлари ва бошқа маълумотни тақдим этишдан бош тортгани айтилади. Юристларнинг аниқлик киритишича, бу маълумотлар вазирликка Калифорнияда жойлашган компания ишчиларни жинсий ёки ирқий жиҳатдан ажратмаслигига ишонч ҳосил қилиши учун керак.

Google вакилларининг маълум қилишича, меҳнат вазирлиги талабига кўра ходимлари ҳақида юз минглаб маълумотларни тақдим этишган, бироқ “вазирликнинг бир қатор талаблари” бўйича уларни беришдан бош тортишган. Компания бундай талабларни “шахсий маълумотга тажовуз қилиш” деб атади.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4710 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5583 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21073 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49926 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5534 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3505 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 5897 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3142 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 4901 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4586 Технология
Кўпроқ янгиликлар