Японияда 75 ёшдан ошганларни кексалар деб ҳисоблаш таклиф қилинди

Жамият 05 Январь 2017 3060

Япониянинг геронтологик (геронтология – тирик организмларнинг қаришини ўрганувчи фан) жамияти ҳозиргидагидек 65 ёшли кишиларни эмас, балки 75 ёшдан ошганларни расман кекса одамлар деб ҳисоблашни таклиф қилди. Бундай баёнот билан жамиятнинг ишчи гуруҳи раиси, доктор Ясуёси Оути чиқди.

"Кекса деб аталувчи одамлар биологик нуқтаи назардан ҳозирда тахминан 5-10 йилга ёшарганлар. Ёш ишчилар сони камаяётган шароитда, агар биз кекса деб ҳисобланувчи одамлар онгини ўзгартирсак, бу жамиятни қўллаб-қувватлайди", деб айтди доктор. 

Оути бу таклиф қариш масалалари билан шуғулланувчи тиббий жамият вакиллари билан батафсил маслаҳатлашувлардан кейин тайёрланганини айтди. Бир таърифнинг ўзигина ўзида куч ҳис қилувчи 65 ёшдан катта одамларга ишлаш ёки волонтёрлик фаолиятида иштирок этишни давом эттиришга имкон беради.

Япониядаги асосий демографик муаммолардан бири аҳолининг қариши ҳисобланади, ёш японлар борган сари кам оила қурмоқдалар ва фарзанд дунёга келтирмоқдалар, турмуш даражасининг юқорилиги ва олий даражадаги тиббиёт эвазига ўртача ҳаёт давомийлиги мунтазам ошмоқда. Натижада, прогнозга кўра, қаришнинг ҳозирги суръатлари сақланиб қоладиган бўлса, 2040 йилга келиб Япониянинг 65 ёшдан катта одамлари ҳисобига 36 фоиз аҳоли тўғри келади.

Бироқ "65 ёшдан катталар" тоифасига кирувчилар ёшларига қарамасдан фаол турмуш тарзини давом эттирмоқдалар. Кекса ёшдагиларнинг 22 фоизи ишлайди, кўпчилиги спорт заллари ва фитнес-марказларнинг фаол мижозлари ҳисобланадилар.

 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон ҳафта ичида: янгиланаётган давлат ташкилотлари, қарорлар ижроси, жойлардаги муаммолар ечими
20:31 / 19.02.2017 13698 Ўзбекистон
Жалақудуқ томонларда: лойли йўллар, анқонинг уруғидек газ баллонлар ва умиди сўнмаган одамлар
20:50 / 18.02.2017 44048 Жамият
«Барселона» тарихда илк бор таркибда атиги бир испаниялик билан майдонга чиқди
10:59 73 Спорт
Трамп Швециядаги муаммолар ҳақидаги сўзларига тушунтириш берди
10:53 213 Жаҳон
Видео: Моуриньо ўз жамоасига урилган голдан ҳайратга тушди
10:42 970 Спорт
Авиация тарихини ўзгартирган 10 ҳалокат
10:29 2030 Lifestyle
Хитой қуввати 1 эксафлопс бўлган компьютерни қачон ишлаб чиқиши маълум бўлди
«Барселона» президенти Луис Энрике билан шартнома ҳақида гапирди
10:22 785 Спорт
Мўсул ғарбига ҳужумнинг биринчи кунида ИШИДнинг 79 нафар жангариси ўлдирилди
09:57 1814 Жаҳон
Хитой 2017 йилда темир йўл лойиҳаларига 116 млрд доллар сарфлайди
Кўпроқ янгиликлар