«Арсенал» футболчилари АПЛнинг 20-турида «Борнмут»га қарши ўйинда қайд этилган дурангдан сўнг жаҳлини намойиш қилган жамоа етакчиси Алексис Санчеснинг ҳаракатларидан хавотирга тушишмоқда. Футболчилар Санчес кетиш ниятига тушганидан ташвишга тушишган.

Daily Mail хабарига кўра, ўйиндан сўнг лондонликлар 0:3 ҳисобида ортда бора туриб, дурангга эришганига қарамай, Санчес кийиниш хонасида жуда хафа ўтирган. Қолган футболчилар эса натижадан мамнун бўлишган. Бу ўйиндаги ғалаба жамоани турнир жадвалида учинчи ўринда сақлаб қоларди, дуранг туфайли лондонликлар бешинчи ўринга тушиб кетди.

Мавжуд шартномасини ҳалигача узайтирмаган ва ярим йилдан сўнг эркин агентга айланиши мумкин бўлган чилилик футболчига Европанинг бир қатор гранд жамоаларидан таклифлар мавжуд. «ПСЖ», «Ювентус» ва «Манчестер Сити» шулар жумласидан.

Янги шартнома тузиш учун клуб футболчига 180 минг фунт миқдоридаги ойлик маош таклиф қилмоқда, футболчининг талаби эса - 250 минг фунт.

«Арсенал»да муҳит таранг: «Борнмут»га қарши ўйин вақтида Санчес ғазабини тия олмади

Мўманий «Арсенал»нинг тўртинчи ўрни ҳақида. Клуб устидан ким истаса кулмоқда