BMW келажакдаги автомобиль ички кўринишини намойиш этди

Технология 05 Январь 2017 6358

BMW компанияси Лас-Вегасдаги CES истеъмолчилик электроникаси кўргазмасида i Inside Future концептини тақдим этди. У келажакдаги автомобилларнинг ички кўринишини томоша қилиш имконини беради. Қурилма голографик дисплейга эга бўлган HoloActive Touch мультимедия тизими билан жиҳозланди.

Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, виртуал экран ўз ичига проекцион дисплей имкониятлари, имо-ишоралар билан бошқариш технологияси ҳамда “ички сезгирлик” тачскринини қамраб олади. Тасвир марказий консоль устида пайдо бўлиб, тизим сенсорли дисплейга тегувчи бармоқлар хатти-ҳаракатини фарқлайди. Шу тариқа, мультимедия мажмуасининг барча функцияларини бошқариш мумкин.

i Inside Future'нинг тўрт ўринлик салонида тугмалар йўқ. Шу билан бир қаторда, ўнг томондаги панелнинг тагида китобларни сақлаш учун жой ажратилган.

Шунингдек, компания CES кўргазмасида Connected Window мультимедия тизимини ҳам намойиш этди. У ойналарни эслатувчи учта монитордан иборат.

Бошқарув имо-ишоралар ва овоз ёрдамида амалга оширилади, функционал тизим эса инсоннинг ҳар кунлик вазифаларига мослаштирилган. Connected Window рақамли органайзер бўлиб хизмат қилади ҳамда вақтни турли омилларни ҳисобга олган ҳолда тўғри тақсимлашга ёрдам беради.

Тахминларга кўра, тизимда смартфон ва шахсий компьютердаги маълумотларни ҳам сақлаш мумкин. 

Кун янгиликлари
Дайжест: банкоматли бўладиган Тошкент, йўқ қилинган бир асрли дарахтлар, Озодлик ҳайкалидаги чақириқ ва бошқа хабарлар
21:45 / 22.02.2017 3112 Жаҳон
2017 йилда қишлоқлардаги янги уйларнинг нархи қанча бўлади?
18:44 / 22.02.2017 37613 Ўзбекистон
LG G6 смартфони: Замонавий саноат дизайнидаги янги босқич
14:44 / 22.02.2017 4512 Технология
Қозоғистон ва Россия президентлари февраль охирида учрашадилар
00:21 79 Жаҳон
NASA'дан сенсацион янгилик! Ерга ўхшаш яна етти сайёра аниқланди
Xiaomi автомобиллар учун антиқа орқани кўриш ойнаси ишлаб чиқаради
Россия ва Тожикистон президентлари Россиянинг 201-ҳарбий базаси тақдирини ҳал қиладилар
00:00 528 Жаҳон
Видео: Она зебра фарзандини отанинг чангалидан қутқариб қолди
23:58 / 22.02.2017 478 Жамият
Airbus компанияси даромади 63 фоизга камайиб кетди
23:43 / 22.02.2017 252 Иқтисодиёт
Сурия қўшинлари йил бошидан 55 та аҳоли пунктини жангарилардан озод қилди
23:41 / 22.02.2017 316 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар