Диққат, ёш тадбиркорлар учун янги имконият!

Жамият 05 Январь 2017 17132

Атрофга назар ташласак ёшлар учун яратилган имкониятларга ҳавас қиласан киши. Кимдир тадбиркор, кимдир эса жаҳонни лол қолдирган спорт устаси, бошқаси ихтирочи, кашфиётчи… Бугунги ёшлар битта фаолият билан чекланиб қолгани йўқ. Айниқса, ёш тадбиркор тушунчаси тобора кенгайиб бормоқда. Имкониятлар кўлами ҳам янада ортган. Бунинг учун ёшлар тадбиркорлигидаги имтиёзлар ва қонун-қоидалардан кераклича хабардор бўлиб борилса кифоя.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати таъсислигида ташкил этилган Республика ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш Маркази ёш тадбиркорларимиз учун яна бир имконият манзилига айланди. Шошилинг, Марказ хизмат кўрсатишни бошлади.

Ҳурматли ёш тадбиркорлар! Сизнинг муаммо, ташаббус ва таклифларингизни тинглаш ва амалий кўмакчи бўлиш учун Республика ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш Маркази доимий алоқада.

Республика ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш Марказининг асосий мақсади: Ёшларнинг мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларда иштирокини янада фаоллаштириш, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш ва уларни ҳаётга тадбиқ этишига кўмаклашиш ҳамда ёшлар томонидан тадбиркорлик фаолиятларини бошлашларига амалий ёрдам беришдан иборат.

Манзил: “Камолот” ЙИҲ Марказий Кенгаши биноси
Мурожаат учун тел: (+99895) 170-90-34                                

Кун янгиликлари
Pinngle бепул мессенжери: ҳатто интернет яхши ишламайдиган ҳудудларда ҳам ишлайди
Остонага ташриф якунлари. Ўзаро муносабатларда янги саҳифа
23:30 / 23.03.2017 18924 Ўзбекистон
Қўқонда нохуш ҳодиса. Она ва фарзандлари ҳалок бўлди
21:38 / 23.03.2017 46261 Жамият
Ўзбекистонда Wi-Fi’ни бошқариш тизими ишлаб чиқилди
21:00 / 23.03.2017 8209 Технология
Блогерлар овози. Югурдакка айланган ўқитувчи
19:57 / 23.03.2017 29192 Жамият
Қўқонда ташкилотлар масъулиятсизлиги оқибатида икки навқирон йигит мажруҳ бўлиб қолди
19:40 / 22.03.2017 66087 Жамият
Японияда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари қанча иқтисодий зарар келтириши маълум бўлди
12:58 13 Жаҳон
Раққа учун жанг яқин кунларда бошланиши мумкин
12:57 27 Жаҳон
Россиялик тартиб посбонлари ўзбекистонлик муҳожирнинг паспортига ҳақоратли сўз ёзишди
Fazza-2017'да Ўзбекистон паралимпиячилари 4 та медални қўлга киритишди
12:51 36 Спорт
Кўпроқ янгиликлар