Шу кунларда Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов янги жамоаси «Шанхай СПИГ» клуби янги мавсумга тайёргарлик кўриш учун Қатарда машғулотларда иштирок этмоқда. 

Одил Аҳмедов машғулотларда ўзининг севимли 25-рақамида қатнашмоқда.

 Қайд этиш керакки, ушбу футболчи «Пахтакор» сафида ўйнаганида 25-рақамда ўйнарди.

У «Анжи»да ҳам шу рақамда тўп сурди.

 Футболчи «Краснодар»да эканида 10-рақамли футболкани кийиб майдонга тушарди.

Тахмин қилиш мумкинки, Аҳмедов Хитой жамоасига ўтиш олдидан ўзининг севимли рақамини ҳам банд қилган.