Хитой 2020 йилгача муқобил энергия манбаларига қанча сармоя киритишини маълум қилди

Иқтисодиёт 05 Январь 2017 3080
Фото: businessinsider.com

Хитой ҳукумати 2020 йилгача мамлакатдаги қайта тикланувчи энергия манбаларига 2,5 трлн юан (360 млрд АҚШ долларидан ортиқ) сармоя киритади. Бу ҳақда ХХР давлат энергетика бошқармасининг ҳисоботида сўз юритилган. 

Бошқарма мутахассисларининг ҳисоб-китобларига кўра, энергетиканинг ушбу соҳасини кенгайтириш мамлакатда қўшимча 13 млн иш ўрнини барпо этиш имконини беради. Ҳужжатда айтилишича, энг истиқболли йўналишлар орасида - гидроэнергетика (2020 йилга келиб Хитойдаги ГЭСлар қувватини 380 минг МВтга етказиш режалаштирилган), шамол электрстанциялари (мавжуд қувват 210 минг МВтга етказилади), қуёш панеллари (110 минг МВт), биотехнологиялар (15 минг МВт) бор.

Кўпроқ янгиликлар