Хитой жамоаларининг трансферларига чекловлар ўрнатилади

Спорт 05 Январь 2017 8076
Фото: The Guardian

Хитой Спорт ишлари бўйича бош маъмурияти маълум қилдики, футбол клубларининг трансферлар учун сарфлайдиган харажатлари миқдори чекланади. Вазирлик «Шанхай Шеньхуа» жамоаси «Бока Хуниорс»дан Карлос Тевесни трансфер қилиб, катта шов-шув кўтарганидан кейин шундай қарор қабул қилган.

Аргентиналик футболчи Очиқ осмон остидаги ўлкага келиш орқали дунёнинг энг қимматбаҳо футболчисига айланди. 33 ёшда бўлган бу футболчига ҳафтасига 780 минг евро миқдорида маош тайинланган ва у 2 йил давомида 60 миллион евро ишлаб олади.

«Ақлсизлик билан капитал сарфлашни назорат қилиш мақсадида футболчиларнинг маошлари ва трансфер қийматларига муайян чегара ўрнатилади. Клублар юлдуз футболчиларни таркибга жалб этишда катта пуллар сарфлашдан тийилиши керак бўлади.

Хориждан футболчиларни олиб келишда ва уларга маош белгилашда клублар ҳаддан ташқари кўп пул сарфлаши эътиборни тортмоқда ва бу баъзи муаммоларни юзага келтирмоқда.

Биз тартибсиз трансферларга ва шартномаларга қарши курашамиз. Қоида бузган футболчилар ва агентлар жиддий жазоланади», – дейилган маъмурият баёнотида.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51801 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16199 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98703 Ўзбекистон
БМТ бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши Барселонадаги терактни қоралаб чиқди
10:11 16 Жаҳон
Америкалик конгрессмен КХДРга қарши кенг кўламли киберҳужумни амалга оширишга чақирди
10:09 23 Жаҳон
Бемор арз қилишига нима сабаб бўлди?
62 ёшли эркак дунёнинг энг узун дарёларини сузиб ўтиб рекорд ўрнатди 
10:06 191 Жамият
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 155 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 81 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 250 Спорт
Кўпроқ янгиликлар