Хитойнинг Хэнань вилоятидаги кўмир конида юз берган портлаш оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Sina ахборот портали маълум қилди

Қутқарувчиларнинг айтишича, портлаш юз берган вақтда туннелда 50 дан кўпроқ кончи бўлган. Улардан 7 нафари ҳали ҳам вайроналар остида қолмоқда. Воқеа жойига тез ёрдам машиналари ва маҳаллий ҳокимият органлари вакиллари етиб келганлар. Воқеа тергов қилинмоқда.