Канадалик аёл тушда кўрган сонлари билан лотереяни ютди

Жамият 05 Январь 2017 9633
Фото Atlantic Lottery

Канадада яшовчи Ольга Бено 27 йил давомида лотереяда бир хил сонлар комбинациясидан фойдаланиб, охир-оқибат 2016 йил 28 декабрда 5,3 млн канад доллари (4 млн доллар) ютиб олди. Аёлнинг айтишича, у ютуқли комбинацияни узоқ 1989 йилда тушида кўрган. 

Бенонинг айтишича, 1989 йил май ойида унга сонлар комбинацияси туш кирган. У бу сонларни номаълум сабабларга кўра лотерея чипталарини тўлдириш учун ишлатишга қарор қилган. Ўшандан бери аёл 27 йил давомида лотерея квитанциялари сотиб олиб, унга тушида кўрган сонларни такрор-такрор киритиб келаверган.

Бено ўзи учун ютуқли ўйин кунида телевизор кўриб ўтириб, экранда пайдо бўлган, ўзига ёд бўлиб кетган сонларга эътибор қаратмаган.

"Мен сонларни ёддан биламан ва менга ўйиндан кейин уларни кўрганимдек туюлди, бироқ яхши кўрмаслигим сабабли, буни шунчаки эсдан чиқаришга қарор қилдим", деб айтди аёл.

Бироқ аёл кейинги кун синглиси билан суҳбат вақтида газетани кўздан кечираётиб, ўзига "қадрдон" бўлиб кетган сонларни кўрган.

Аёлда тахминан 10 йил аввал саратон топилган. Аёл касалликдан даволаниш учун ўз уйини сотиб, ижарага уй олишига тўғри келган. Аёлнинг айтишича, у ютуқни янги уй сотиб олишга сарфлайди.

Аёлга мўмайгина пул келтирган ютуқли сонлар қандай бўлгани маълум қилинмаган.

 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34342 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72622 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10606 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136911 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 260 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1105 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 602 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 795 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар