Касб-ҳунар коллежларида иккинчи мутахассислик бўйича ўқув курслари ташкил этилади

Жамият 05 Январь 2017 13115

Ёшларни қўшимча касб-ҳунар ўрганишларини ташкил этиш, уларнинг қонуний ҳуқуқларини таъминлаш, меҳнат бозорида малакали мутахассислар салмоғини ошириш ҳамда уларни ўз мутахассислиги бўйича иш билан банд қилиш бўйича Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази томонидан иш берувчи корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорлик ишлари мустаҳкамланиб борилмоқда. 

Ёшларга ўзлари қиззиқан меҳнат фаолияти билан шуғулланишлари учун зарур бўладиган касбий билимларни ўрганиш имкониятини кенгайтириш мақсадида касб-ҳунар  коллежларида 140га яқин касблар бўйича тўлов-шартнома асосида ўқитиш йўлга қўйилмоқда. 

2016 йил 28 декабрь куни ёшларга касб-ҳунар ўргатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан касб-ҳунар коллежларига умумий ўрта маълумот (11-синф) ва ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга шахсларни тўлов-шартнома асосида қабул қилиш режалари тасдиқланди. Бу борада Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг буйруғи қабул қилинди. 

Касб-ҳунар коллежларидаги ушбу ўқув курслари умумтаълим мактабларининг 11-синфини, академик лицейларни тамомлаганлар ёки бошқа йўналишдаги касб-ҳунар коллежларини тамомлаб, иккинчи мутахассислик олиш истагидаги ёшлар учун  яхши имконият саналади. 

Касб-ҳунар коллежларида ўқишни хоҳловчи ёшлар касб-ҳунар коллежларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари керак бўлади:

•    Касб-ҳунар коллежи директори номига ариза;
•    маълумоти тўғрисида давлат намунасидаги диплом ва диплом иловаси ёки умумтаълим мактабининг 11-синфини тамомлаганлиги тўғрисидаги аттестати (асл нусхаси);
•    3,5 x 4,5 см ҳажмдаги 6 дона фотосурат;
•    № 086-У шакл бўйича тиббий маълумотнома;
•    паспорт ва ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат нусхаси.

Қабул режаси билан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг интернетдаги расмий веб сайти (www.markaz.uz) орқали танишиш мумкин. 
Эслатиб ўтамиз, умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчиларининг академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида амалдаги тартиб асосида 3 йил давомида бепул таҳсил олиш имкониятлари сақлаб қолинган. 

Кун янгиликлари
"Кун" тавсияси: ҳам вақтингизни, ҳам нақдингизни тежовчи интернет дўкон
19:51 / 26.05.2017 5177 Lifestyle
Рамазон ойида тўғри таомланиш учун фойдали маслаҳатлар
14:44 / 26.05.2017 41253 Жамият
Усмонов Навальнийга қарши: Шовқин кучаймоқда
10:31 / 26.05.2017 50610 Жаҳон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 131146 Жамият
G7 етакчилари террорчиликка қарши курашиш ҳақидаги декларацияни имзолашди
01:48 1191 Жаҳон
Хитойда сувда сузувчи жаҳондаги энг йирик қуёш электрстанцияси ишга тушди
Туркманистон 2020 йилда Трансафғон газ қувурига газ узатишни ваъда қилмоқда
01:17 1375 Жаҳон
Клинтон Трампнинг президентлиги шармандалик билан тугаши мумкинлигини айтди
01:15 3222 Жаҳон
Ҳалабда озод этилганидан кейин илк экскурсия ўтказилди
01:14 1409 Жаҳон
Мўсулга аҳолини шаҳар марказини тарк этишга чорловчи варақалар ташланди
00:47 1537 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар