Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев бугун Хитойга амалий ташриф билан жўнаб кетади. Бироқ делегация таркибида журналистлар йўқ, деб хабар берди «24.kg» ахборот агентлиги давлат раҳбари девонининг ахборот сиёсати бўлими бошлиғи Олмос Усеновга асосан.

Усеновнинг сўзларига кўра, ташриф аввалдан режалаштирилган бўлиб, бу ҳақда Қирғизистонга Эрон президенти Ҳасан Руҳоний келганида маълум қилинган (22-23 декабрь – таҳ).

«Ташриф икки кун давом этади. Алмазбек Атамбоев хитойлик ҳамкасби Си Цзиньпин билан учрашув ўтказади. Унда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш ва чуқурлаштириш ҳақида фикр алмашилади», - деди Олмос Усенов.

Амалдорнинг сўзларига кўра, делегация таркибига журналистларни киритмасликка қарор қилинган.