Мексикада бензин нархи ошишига жавобан дўконларни талаб кетишмоқда

Жамият 05 Январь 2017 4441

Мексикада бензин нархлари оширилиши дўконларни тунаб кетиш ҳолатлари кескин ошишига сабаб бўлди. Мамлакат пойтахтидан ташқари камида 6 вилоятда шундай ҳаракатлар тўлқини кузатилган.

Excelsior портали маълумотига кўра, Мехико шаҳрида, Мехико, Идальго, Веракрус, Гуанахуато ва Кинтана-Роо штатлари шаҳарларида савдо марказлари талончилик ҳужумлари нишонларига айланган.

Universal портали эса пойтахтдаги ҳужумлардан бири вақтида қаршилик кўрсатган полициячи ўлдирилгани ҳақида ёзган.

Ҳукумат эса фақат Мехико ва Идальго шаҳарларида шундай ҳолатлар кузатилганини қайд этган.

Мамлакат ички ишлар вазири ўринбосари Рене Хуарес Сиснерос матбуот анжуматида шундай акция иштирокчиларидан 250 нафари қўлга олингани ҳақида маълум қилган.

Мексикада 1 январь куни бензин учун нархлар 20 фоизга оширилганди. Бунга норозилик билдирувчилар йўлларда ҳаракатни тўхтатиб қўйишган, Pemex компаниясининг бир неча бензин сотиш шохобчаларига ўт қўйилган, кейин эса талончилик тўлқини авж олган.

Гувоҳларнинг маълумотларига кўра, Мехикодаги бир қатор йирик савдо марказлари пайшанба куни харидорлар учун эшикларини очмаган, бошқалари эса қўриқлаш хизматини кучайтирган ҳолатда ишламоқда.

Кун янгиликлари
Ўзбекистонда иш ҳақлари ўз вақтида берилишини назорат қилиш чоралари кўрилади
14:12 / 26.02.2017 48231 Ўзбекистон
Дайжест: Президентга муовин рафиқа, ИШИДдан озод бўлган ерлар, энг кучли армия ва шов-шувли суиқасд тафсилоти
09:53 / 26.02.2017 34607 Жаҳон
Қирғизистон собиқ президенти мухолифат етакчисининг қўлга олинишини қувғин деб атади
11:07 787 Жаҳон
Билиб қўйган яхши: икки пластик идиш ёрдамида яроқсиз сувни фильтрлаш усули
11:05 1533 Lifestyle
Саппорода VIII қишки Осиё ўйинлари якунланди, Миша Ге олтинчи ўринни эгаллади
11:02 346 Спорт
Тақдимот якунида сюрприз: «Ла-Ла Лэнд» бир сонияга энг яхши фильм бўла олди
Рио-де-Жанейрода карнавал вақтида фожиа юз берди
10:12 2253 Жаҳон
«Энг яхши актриса» йўналишида «Оскар» эгаси — Эмма Стоун
“Жуда қувноқ 4 ҳафта”: Трамп президентлигининг илк ҳафталари ҳақида гапирди
10:08 1158 Жаҳон
Аффлек «Энг яхши актёр» йўналишида «Оскар» олди
Кўпроқ янгиликлар