Нью Йорк губернатори Эндрю Куомо Нью Йорк шаҳри Бруклин туманида йўловчи поезди ҳалокатига нима сабаб бўлганини маълум қилди. У бу ҳақда Twitter саҳифасида ёзган. 

«Long Island Rail Road компаниясининг поезди буфер қаршисида тўхташи лозим эди. Бироқ, тўхтай олмаган. Воқеада ҳеч ким ҳалок бўлмаганини хабар қилишдан мамнунман. Энг жиддий жароҳат оёқ синиши бўлган», — деб ёзган Куомо.

NBC телеканалининг хабар қилишича, сўнгги маълумотларга кўра, бахтсиз ҳодисада 103 киши жабрланган. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар фаолият юритмоқда. Жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилаяпти.