АҚШ президенти Барак Обама америка халқига мурожаатида у ва унинг маъмурияти америка халқи ва умуман АҚШ учун янги пойдевор қўя олганини айтди, деб хабар бермоқда The Straits Times нашри.

"Бу онда мен тугмачани беришга ва мамлакатнинг оддий фуқароси бўлишга тайёрланаётган пайтда биз Америка учун янги пойдевор қўя олганимизни фахр билан айта оламан", деб айтди Обама.

Обаманинг таъкидлашича, АҚШда унинг бошқаруви вақтида тенгсизликни енгиш учун биринчи қадамлар қўйилди.