«Реал» Испания Кубогининг 1/8 финали доирасида кечган учрашувда «Севилья»ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Мадридликлар клуби бу ғалабадан кейин барча турнирлар доирасидаги мағлубиятсиз сериясини 38 учрашувга етказди (29 ғалаба ва 9 дуранг). Энди Зидан шогирдлари «Барселона»нинг бу борада Испания футболи тарихида ўрнатган натижасини такрорлашга янада яқин. Каталонияликлар жамоаси 2015/16 йилги мавсумда қаторасига 39 учрашувда ютқазмаганди.

«Реал» охирги марта 2016 йилнинг 6 апрелида мағлубиятли ўйин ўтказганди. Ўшанда жамоа ЕЧЛнинг чорак финали доирасида «Вольфсбург»га қарши кечган сафар учрашувида 0:2 ҳисобида мағлуб бўлганди.

7 январь куни мадридликлар жамоаси Испания чемпионати доирасида Мадриднинг «Гранада» жамоасини қабул қилади ва бу ўйинда ютқазмаслик орқали Энрике жамоаси рекордини такрорлаши мумкин бўлади.