Токио балиқ кимошди савдосида 212 кг келадиган кўк тунец сотилди

Жамият 05 Январь 2017 12690
Фото: EPA

Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Цукидзи денгиз маҳсулотлари бозоридаги кимошди савдосида кўк тунец ўз харидорини топди. У янги йилдаги илк кимошди савдосида 74,2 млн иен (634 минг АҚШ долларига яқин)га сотилди, деб хабар қилмоқда ТАСС агентлиги кимошди савдоси ташкилотчиларига асосланган ҳолда. 

Ушбу кундаги энг қиммат нархда сотилган балиқ Аомори префектурасидаги Ома портининг Тинч океан ҳудудида ушланган. Тўртинчи йилдирки, балиқни Токиодаги суши таомларини тайёрлайдиган ресторанлар тармоғи хўжайини Киёси Кимура харид қилди. У Токио балиқ бозорида машҳур харидордир. 

"Бироз қиммат, аммо мен, шундай шаклдаги ва ўлчамдаги тунецни харид қила олганимдан хурсандман. Уни тезроқ мижозларимга тортиқ қилишни хоҳлайман", - деган Кимура кимошди савдоси якунида. 

Таъкидланишича, балиқ кимошди савдосидаги мутлақ рекорд 2013 йилда қайд этилган. Ўшанда, 222 кгли кўк тунец 155,4 млн иен (ўша вақтдаги расми курс бўйича 1,75 млн доллар)га сотилган. Йил бошидаги биринчи кимошди савдосида қиммат балиқларни харид қилиш Токио ресторанлари элитасининг ўзига хос кўнгилхуши ҳисобланади. 

Кун янгиликлари
Саховат қилишга имкони бўлиб, қилмаган одамни Аллоҳ маломат қилади
21:39 / 25.06.2017 19870 Жамият
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди
Туркия исломни таҳқирловчи видеоўйинлар сотувини тақиқламоқчи
19:01 29 Жаҳон
Ноқонуний интернет: турли мамлакатлар қандай хизматлар блокланган
«Бир қурилма»: iPhone яратилишининг номаълум тарихи ҳақидаги китобдан парчалар
Божхонада 5,3 килограмм оғирликдаги кумуш тақинчоқлар тўхтатиб қолинди
18:38 425 Жамият
Анталияда Ўзбекистон капитали иштирокида қарийб 30 та компания фаолият кўрсатмоқда
Бухорода «одамфуруш» аёл қўлга олинди
18:34 1107 Жамият
КХДР 2018 йилги Олимпиадани Жанубий Корея билан бирга қабул қилишдан бош тортди
18:25 636 Спорт
Божхона тўғрисидаги қонунчиликда нима ўзгаради?
Кўпроқ янгиликлар